08 July 2010
12:34 -
Тожикистонга узатилаётган газ миқдори 35 фоизга қисқарди
“Тожикгазтранс” ширкати оммавий ахборот воситаларига билдиришича, Ўзбекистон ҳукумати қўшни мамлакатга узатилаётган газ миқдори 35 фоизга қисқартирганини маълум қилди. Тожик мулозимининг иқрорича уларнинг Ўзбекистондан газ тўловлари борасидаги қарзлари анчагина йиғилиб қолган, яъни бу рақам бир миллион АҚШ долларидан ошиб кетган.
Айрим кузатувчилар Тожикистон ҳукумати энергетик русурсларга қарамлиги, шунинг учун Роғун сингари ГЭСларни қуришга баҳона топиш мақсадида ўзини бечораҳол қилиб кўрсатишга уринаётганини таъкидласа, айримлар Тожикистонда ростдан ҳам вазиятнинг оғирлиги, истеъмолчиларнинг тўловларни тўлай олмаётганилигини таъкидлайди. Яна айримлар эса Россия сингари режимларда миллиардлаб пуллари ётган Ўзбекисон томонининг қарз баҳона босим ўтказишга уринаётганини айтади. Бу қарашларнинг ҳаммасида оз бўлса-да ҳақиқат бор, дейди мухбиримиз.