08 July 2010
12:05 - Dow Jones индекси ўпирилишдан сўнгра юқорига сапчиди, 10 мингдан ошди
Шу йил 30 июндаги хабарларимиздан бирида, сўнгги кунларда шундоқ ҳам пастга тушиб бораётган АҚШ фондлар бозоридаги нархларнинг кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси навбатдаги ўпирилишга дучор бўлгани ва унинг абсолют қиймати 9 минг 870 га тушганини билдиргандик.

Ўшандан бери ҳар куни озгинадан тушиб бораётган Dow Jones индекси кеча портлаш каби юқорига сапчиди ва унинг қиймати 10 мингдан ортди. Ҳозир унинг абсолют қиймати - 10,018.28.

Ҳар доимгидек яна эслатамиз, 2008 йил августда бошланган молиявий кризисдан аввал Dow Jones индекси 13000-14000 атрофида ўйнаб турарди. Кризис натижасида унинг қиймати тахминан 7000 минг бўлиб қолган. Демак, ўтган 2 йилча вақт ичида бу индекс кризисда йўқотган қийматининг тахминан ярмини тиклади. 30 июндаги ўпирилиб тушиш ва кечаги сапчиш ҳам кўрсатмоқдаки, умумий ўсиш жуда қийинчлик билан кетмоқда.