08 July 2010
06:12 -
Ўзбекистонга нима бўлди: Миршаббошилар ҳам инсон ҳуқуқлари борасида гапиришга бошлашди
Мамлакатда инсон ҳуқуқларининг гўё таъминланганлигини кўз-кўз қилиш эстафетаси Акмал Саидов, Сайёра Рашидова сингари лўттибозлардан Ички ишлар вазирлиги мулозимларига ўтган кўринади. Масалан кеча Тошкентда ўтган семинар тренингни вазирликнинг ҳуқуқий тарғибот ва инсон ҳуқуқлари бошқармаси ҳамда БМТнинг тарқаққиёт дастури маъмурияти ўтказишибди.
Қарийб 20 йилдан бери фақат қонунларни топтпш билан шуғулланиб келаётган Ички ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари бўйича масъули И.Турғунов шунчалик ишонарли гапирибдики, анжуманда қатнашган инсон ҳуқуқлари бўйича Хельсинки жамғармаси эксперти Славомир Сибулский беихтиёр “тасанно” деб юборибди.
Инсон ҳуқуқлари борасида анжуман ташкил қилган миршабларнинг ҳаракатидан беихтиёр собиқ “Бирлик”чи шоир Эркин Воҳидовнинг қуйидаги мисралари ёдга келади:
“Бирлашдилар тулки бирла тозилар
Бирлашдилар ўғри билан қозилар...”