08 July 2010
04:37 -
Сурхондарёда 3 кундан бери тожикларга қарши митингбозлик, аммо натижадан дарак йўқ
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги қишлоқ ва туман марказида 3 кундан бери норозилик митинглари ўтказилмоқда. Митинглар қўшни Тожикистоннинг Альюмин заводи фаолиятини тўхтатишга қаратилган. Бугунги матбуот митингларнинг қизигандан қизиб бораётганини таъкидлаш мақсадида туманга хавфсизлик кучларининг жалб қилингани ҳақида ёзган. Тожикистон томони эса норозилик акцияларига пинагини ҳам бузаётгани йўқ.