07 July 2010
13:53 - Бишкекда апрель воқеаларининг сабаблари ва улардан чиқариладиган хулосаларга бағишланган халқаро конференция бўлмоқда
Бугун иш бошлаган конференциянинг мавзуси жуда актуаль эканлигига шубҳа йўқ. Аммо, унда АҚШ, Туркия, Франциядан ташқари Ўзбекистондан ҳам эксперт-сиёсатчилар қатнашаётгани бу конференциянинг ишидан қандайдир фойда бўлишига шубҳа уйғотади. Чунки, ҳаммага маълумки, Ўзбекистонда ҳеч қандай профессионал ва мустақил эксперт-сиёсатчилар йўқ, мавжуд режим остида бўлиши ҳам мумкин эмас. Бизнингэкспертлар режимнинг топшириғинигина бажаришни билишади. Керак бўлса оқни оқ деб, керак бўлса қора деб эълон қилаверишади.

Шуни ҳам ҳамма биладики, Ўзбекистон режими бу каби конференциялар ўтказишда устаси фаранг. Ҳатто Ғарб давлатларидан ҳам иштирокчилар чақиришади. Аммо, танлаб чақирилган турли псевдо-экспертлар, ўзбек палови ва коньякию қимматбаҳо совғалар билан тўйдирилгач, режим истаган гапларни гапиришади.

Тахмин қилиш қийин эмаски, Бишкекдаги конференция Тошкент стандартлари бўйича ўтказилади ва кун ўтган сари Ўзбекистон раҳбариятидан фарқи йўқлигини намойиш қилиб бораётган Қирғизистон Вақтли ҳукуматининг асл башарасини кўриш имконияти беради.