07 July 2010
19:06 - “Бирлик” фаоли Кенгбой Келдиёров вафот этди
Партиянинг Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани кенгаши раиси Кенгбой Келдиёров 63 ёшида оламдан ўтди. Заҳарли ҳашарот чақиши (геморогик лихарадка) натижасида хасталанган, шифохонада жони узилган “Бирлик”чи хонадонига сафдошлар, ҳуқуқ ҳимоячилари кўнгил сўраб боришмоқда.

Кенгбой Келдиёров “Бирлик” Партиясининг 2003 йилда қайтадан оёққа туришига ўзига хос ҳисса қўшган фаоллардан эди. Партиянинг 2003 йил Қўқонда ўтган Қурултойида партия раислигига ўз номзодини ҳам таклиф этган.

Сафдошимизни Аллоҳ раҳматига олсин. Оғир ва мусибатли кунларда Кенгбой ака хонадонига сабр-бардош тилаймиз.