07 July 2010
06:23 - Сохлик ўзбеклар энди қирғизларга ҳақ тўлаб мол ўтлатадилар
Қирғизларнинг мустақил 24.kg агентлиги Қирғизистоннинг Боткент вилоят ҳокимлигининг бўлим бошлиғи Бойтемир Эсалиевга асосланиб билдиришича, Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудлари ичидаги Сох анклавида яшовчи ўзбеклар ўз молларини анклав ташқарисидаги қирғиз ўтлоқларида боқиш учун 90 сўмдан ҳақ тўлашлари керак. Тахминан 2 долларга тенг бўлган бу тўлов қанча вақт учун тўланиши хабарда айтилмайди.

Киритилган тўловнинг нархи шу йил октябрь ойигача деб белгиланибди. Ундан кейин нарх қайта кўриб чиқилар эмиш.

Қирғизларнинг бу қарорини сўнги воқеалар нуқтаи назаридан тушуниш қийин, дейди мухбиримиз. Ўзбек-қирғиз муносабатлари Қирғизистон жанубидаги қонли воқеалардан кейин ўта ёмонлашган пайтда, вазиятни юмшатирш учун, агар бор бўлса, жорийдаги тўловларни йўқ қилиш мақсадга мувофиқ бўларди. Янги тўлов киритиш қирғизларнинг қонли воқеалардан сабоқ чиқармаганларини, чиқарсалар ҳам, ўзбекларга нисбатан яна ҳам ёмон муносабатда бўлишга қарор қилганларини кўрсатади.