02 July 2010
00:38 -
Жиззахлик тужжорлар ғалаёни кичик ғалаба билан тугади, режим буни кечирадими?
Бугун Жиззах шаҳрининг Ором мавзеи ҳудудидаги буюм бозорида тужжорлар ғалаён кўтарди. 400 нафарга яқин савдогарнинг норозилик намойиши тўполонга айланди. Айрим миршабларнинг погонлари юлинди, енгил жароҳат олганлар бўлди, куч ишлатар тизим вакилларига қарата тош отилди, деб хабар қилди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Жиззах бўлими раиси Бахтиёр Ҳамро.
Акция хронкасига назар ташланса оломонни ғазабга келтирган омил - миршабларнинг зўровонлиги экани кўринади. Аввалига бир неча ўнлаб шахслар бозорнинг ёндош ҳудудда жойлашган деҳқон бозори ҳудудига кўчирилишидан норози бўлиб, акция ўтказа бошлаган. Чунки, бу кўчиш натижасида бозор бекилиши турган гап эди. Бундан норози бўлган тужжорларни милиция автобусларга босиб, олиб кета бошлагач оломон қўзғалган.
Воқеа жойига вилоят, шаҳар солиқ идоралари, ИИБ маъмурлари, ҳокимият вакиллари келишди ва музокаралардан сўнг ҳозир тужжорлар фаолият олиб браётган бозор яна икки ой иш юритадиган бўлди. Кичик ғалабадан руҳланган тужжорлар ишини давом эттира бошлади, лекин акция ташкилотчиларини зўровон ҳукумат кечирмаса керак. Эрта-индин ўзига хос ҳисоб-китоб бошланса ажабмас.