01 July 2010
11:45 - Қозоғистон 2015 йилда 70 тонна олтин ишлаб чиқармоқчи, Ўзбекистончи?
Кеча Остонада 1-чи Қозоғистон минерал ресурслар ва металлургия халқаро конгрессида нутқ сўзлаган Нурсултон Назарбой 2015 йилгача мамлакатда йиллик олтин ишлаб чиқаришни 70 тоннагача етиштириш режалаштирилганини айтди. Шунда Қозоғистон жаҳоннинн энг кўп олдин чиқарадиган мамлакатларидан бирига айланади.

Ўзбекистон Совет давринринг охирги йилларида йилига 100 тонна олтин ишлаб чиқарар эди. Ҳозир бу соҳа бўйича ҳамма нарса сир тутилади. Олтиннинг нархи эса, сўнгги йилларда жаҳон бозорида икки марта ортган.

Аммо, қорамолларга айлантирилган ўзбеклар бу каби масалаларда ҳукуматдан ҳисобот талаб қилиш ҳақлари борлигини ҳам унутишган.