30 June 2010
20:39 -
Ўзбекнинг давлат раҳбари ҳам, мухолифатчиси ҳам, космонавти ҳам бир хил - эртак-ҳикоялар оғушида яшайдилар
Гина-кудуратларни унутайлик, ярашайлик, бирлашайлик, деб ибтидоий шиорлар отиш ҳамма ўзбекларнинг, тўғрироғи, бирликчилардан бошқа ҳамма ўзбекларнинг касаллиги. Бу шиорлар ишламаяптику, демак, “Бирлик” раҳбарлари ҳақдир деб ўйлашга ҳам ақллари етмайди уларнинг.
Энди бундайлар қаторига ўзбекнинг биринчи космонавти Солижое Шарипов ҳам қўшилибди. У Қирғизистоннинг хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари, гўки дўсти, қирғиз миллатига мансуб бўлган Артур Медетбеков билан (топган одамини қаранг!) Ўзгенга келиб, ўзбек ва қирғизларни яраштириш ишини бошлабди.
Агарда ўзбек ва қирғизлардан иборат икки гураҳ муштлашиб, нари борса 5 кишининг бурни қонаган бўлса, уларни тезда яраштирса бўларди. Аммо, бор-йўғи икки ҳафта олдин Ўш ва Жалолобод қонга ботирилда, минглаб ўзбеклар ўлдирилди. Бунинг яралари яқин орада битмайди, умуман битса агар. Демак, “Бирлик” таклиф қилгандек, шу яралар билан яшашанинг йўлларини, механизмларини қидириш керак. Бошқа ҳамма нарса ҳикоя.
“Бирлик” ўз йўли, механизмини ҳам таклиф қилди. Унга кўра, Қирғизистонда ўзбекларнинг қони яна тўкилишига йўл бермайдиган давлат тизими яратилиши, бу мамлакат таркибида ўз ҳарбий кучларига эга бўлган Ўзбек мухторияти тузилиши керак.
“Бирлик” Партияси шундай бўлишини истаётгани учун эмас, бугунги шароитда бошқа йўл йўқлиги учун бундай таклиф билан чиқди, дейди бу хусусда партия лидери Абдураҳим Пўлат. Биз 14 апрелдаёқ Жалолободдагии ўзбек диаспораси лидерини қилаётган иши ўзбекларни фожеага олиб бораётганини билдириб огоҳлантирдик. 2 ой ҳам ўтмасдан айтганимиз бўлди. Тўғрисини айтсам, биз 1990 йилдаги ўзбек-қирғиз урушининг сабабларини вақтида тўғри баҳолай олмаганмиз. Ҳамма нарса ташқи кучларнинг провокацияси деб ҳисоблаганмиз. Ўша хатоларимизни ҳозир ҳисобга олмоқдамиз. Энди бошқалар ҳам ақл-ҳушини қўлига олиши, ўша йилларнинг хатоларини ҳам ҳисобга олиб, биз таклиф қилган йўлдан бориши керак. Кўр ҳассасини неча марта йўқотади?
Ҳозир Абдураҳим Пўлатдан ўрнак олиб, Солижон Шариповни ҳам огоҳлантириш лозим, дейди Ўшлик мухбиримиз. Бу жуда жидий сиёсий масала, тушунмаган ишингизга, ўзбекларни алдаш ишига нима қиласиз аралашиб. Тўғри, Вақтли ҳукумат тайёрлаб келган одамлар олдига чиқиб, дўстлик, меҳр-оқибат, гина кудуратни унутиш ҳақида ваъзхонлик қиласиз, ҳамма чапак чалади. Амма яна бир неча йилдан кейин, энди ўн минглаб қурбонлар бўладиган, янги жанжал чиқиши муқаррар.