30 June 2010
06:41 -
Dow Jones индекси навбатдаги ўпирилишга дучор бўлди, кризисдан чиқиш барқарор эмас
Ш йил 11 майдаги хабарларимиздан бирида, АҚШ фондлар бозоридаги нархларнинг кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones бир ҳафта ичида 5 фоиз қиймат йўқотиб, 11 мингдан 10 минг 380 га тушгани билдирилганди. Бунинг сабаби сифатида Юнонистонга $110 млрд қарз берган Европада, аниқроғи, еврозонада молиявий беқарорлик бўлиши, бу беқарорлик АҚШга таъсир кўрсатиши мумкинлигидан келиб чиққан қўрқув эканлиги деб тахмин қилинганди.
Шундан кейин ҳам баъзи зиг-заглар билан Dow Jones индексининг қиймати пасайиб боарди. Кеча Dow Jones индекси навбатдаги ўпирилишга дучор бўлди. Бир кунда 2,65 фоизга тушган Dow Jones индексининг Нью-Йорк биржаси бекилган пайтдаги қиймати 9 минг 870 эди.
Ҳар доимгидек яна эслатамиз, 2008 йил августда бошланган молиявий кризисдан аввал Dow Jones индекси 13000-14000 атрофида ўйнаб турарди. Кризис натижасида унинг қиймати тахминан 7000 минг бўлиб қолган. Демак, ўтган 2 йилча вақт ичида бу индекс кризисда йўқотган қийматининг тахминан ярмини тиклади. Аммо, ўсиш жуда қийинчлик билан кетмоқда.
“Ҳаракат” агентлиги экспертининг фикрича, кечаги ўпирилишнинг сабаби – ўтган куни Торонтода ўтказилган G20 саммитининг ниҳоий резолюциясида кризисдан чиқиш барқарор эмаслиги тан олинганлигидир.