30 June 2010
06:10 -
Ўзбекистон Миллий академик театри админстратори маъмурий жавобгарликка тортилган
Бундан 4 кун аввал Ўзбекситон оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами Ўзбекистон Миллий академик таеатри биносида нишонланиб, у ерда президент Ислом Каримнинг журналистларга йўллаган табриги Давлат маслаҳатчиси Хариддин Султонов томонидан ўқиб эшиттирилганди.
Норасмий манбалардан олинган хабарга кўра, президент табриги ўқиб бўлиниб, кечанинг бадиий қисми бошланган пайтда бинода электр токи ўчиб, муҳташам сарой зулмат ичида қолди. Қарийб 40 минутдан кейин бинонинг заҳира электр узаткичи ишга тушди ва ноқулайлик учун театр директори, Ўзбеистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов иштирокчилардан кечирим сўради. Юртбошига мадҳиябозлик, масхарабозликлар давом этди.
Шу воқеа муносабати билан театр администратори ишидан четлатилиб, унга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Режимбоши мадҳидан кейин ҳамманинг кайфиятини бузган театр маъмурини қандай жазо кутаётгани номаълум.