30 June 2010
05:32 - Ўзбекистон президенти лавозимига номзодини қўйган ҳуқуқ ҳимоячиси пикетга чиқди
Кеча “Ўзбекистонда демократик ва ҳалол сайловлар учун” номли ташкилотнинг вакили Абдилло Тожибой ўғли Буюк Британия элчилиги олдида норозилик намойиши ўтказган. “Ўзбекистонда Қонун ишламас экан, у давлат ҳисобланмайди” деган плакат билан 15 минут элчилик биноси олдида турган протестант ҳузурига элчилик таржимони Леонид Кудравцев тушибди ва унинг талабларини Ўзбекистон ҳукуматига етказишини айтибди.

2007 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини президентликка қўйишга уринган ҳуқуқ ҳимоячиси 2009 йилда мамлакатимиздан бош олиб чиқиб кетган, БМТнинг қочқинлар бўйича комиссарлиги унга етралича эътибор қилмаганидан аразлаб юртга қайтган ва фаолиятини давом эттираётганди.

Маълум бўлшича, у элчилик олдида бугун ҳам пикет қилмоқчи.