30 June 2010
04:20 - Балоғатга етмаганлар масжидларга киритилмайди
Ўзбекистон мусулмонлари диний идораи раиси, муфтий Усмонхон Алимов фатвосига кўра, эндиликда 16 ёшга тўлмаган болалар жума сингари оммавий намозларга қўйилмайди.

Ўтган жума куни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларидан иборат комиссиялар намоз вақтида масжидлар эшигини қўриқлашди ва минглаб ёшларни ибодатга киритишмади. Фатводан илҳом олган ҳукумат вакилларига кўра, бундай вазиятларда ёшлар икки мартадан огоҳлантирилгач, жавобгарликка тортилади. Табиий, бундай қилиш учун қонун керак. Демак, лозим топилса, қонун ҳам чиқарилади.