30 June 2010
03:44 - АҚШ-Россия муносабатларини совутадиган жанжал: АҚШда 10 нафар рус жосуси қўлга олинди. Сабаб нима?
Америка ва Россия оммавий ахборот воситалари АҚШда Россия фойдасига жосуслик қилиш билан шуғулланиши гумон қилинаётган 10 киши ҳибсга олингани айтилмоқда. АҚШнинг махсус хизматлари уларни тахминан 10 йилдан бери назорат остида тутишар экан.

Жосусларнинг айнан бугун ҳибсга олинишининг сабаби сифатида уларнинг бири бутунлай Россияга қайтиб кетаётгани америкаликларга маълум бўлиб қолгани кўрсатилмоқда.

Аммо, бунга ишониш қийин дейди мухбиримиз. Маълумки, бу икки ғоявий душман мамлакатлар орасида сўнгги йилларда муносабатлар жуда илиқлашиб кетган эди. Энди маятникни орқага қайтариш замони келган бўлиши мумкин.

Нима учун айнан ҳозир америкаликлар маятникни орқага қайтаришга қарор қилишганини ҳам тушунса бўлади. Қирғизистонда Россия раҳбрлигида амалга оширилган давлат тўнтарилишидан кейин бошланган сиёсий жараёнларда ташаббус америкаликларнинг қўлига ўтиб кетди.

Жосуслар масаласини ҳозир кун тартибига олиб чиққан америкаликлар бир тош билан икки қушни урушмоқчи. Биринчидан, Қирғизистондаги ғалаба мустаҳкамланади, иккинчидан, руслар жойига ўтқазиб қўйилади. Табиий, жосусларни қамаш учун бу куннинг танланишида Торонтодаги G20 cаммитининг тамом бўлиши ҳам ҳисобга олинган.