11 March 2006
04:00 -
22:00 - "Эзгулик"нинг Тошкент вилояти бўлими конференция ўтказди

Бугун, 11 мартда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг Тошкент шаҳридаги офисида жамиятнинг пойтахт вилояти бўлими конференцияси бўлиб ўтди. Кун тартибига икки масала киритилди:
- ўтган даврдаги фаолиятдан келиб чиқадиган вазифалар ва стратегия;
- ташкилий масала: вилоят ташкилотининг бошқарув органлари ва раисини сайлаш.
Мажлисга раислик қилган жамият Марказий бошқаруви раиси Васила Иноятова "Эзгулик"нинг Тошкент вилояти бўлими ўтган бир йил давомида ўта қониқарсиз фаолият олиб боргани, ҳатто Адлия идораларига керакли ҳисоботлар вактида топширилмагани боис бир неча огоҳлантиришлар олганини таъкидлади.
Вилоят бўлимининг собиқ раиси Набибулла Норбўтаевнинг муайян сабабларга кўра хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлиши, бошқа фаолларнинг лоқайдлиги, ҳатто баъзи ҳолларда фаолларнинг ножўя хатти-ҳаракатлар қилаётгани эътироф этилди.
Ташкилий масала юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирган фаоллар фаолият кўламини тубдан яхшилаш, лоқайдликка йўл қўймаслик кераклигини яна бир бор таъкидладилар. Шундан сўнг Вилоят Кенгашининг беш нафар аъзоси, уч нафардан иборат Тафтиш Комиссияси сайланди.
“Эзгулик”нинг Тошкент вилоятини илк бор яратишда жонбозлик кўрсатган фаоллардан бири, “Бирлик” Партияси вилоят ташкилотининг раиси Исомиддин Тўлановнинг таклифи билан жамиятнинг Тошкент вилояти бўлими раиси этиб журналист Абдураҳмон Ташанов сайланди.