19 June 2010
08:36 - Ислом Каримнинг Қирғизистондаги воқеалар хусисида айтган гаплари асоссиз, “Бирлик” уруш бўлишини аллақачон башорат қилган эди
Русларнинг «Новости» агентлиги Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг қаерда айилгани билдирилмаган қуйидаги сўзларини келтиради: Бўлган воқеаларни этник конфликт деб ҳисобламайман, чунки, ўзбек ва қирғизларда бунга сабаб йўқ эди. Бу ерда на ўзбекларнинг на қирғизларнинг айби бор, воқеалар учинчи кучлар тарафидан уюштирилган. Провокация ташкилотчиларининг асосий мақсади – бу конфликтга Ўзбекистонни тортиш бўлган. Аммо, Ўзбекистон бундай конфликтларга ҳеч қачон аралашмайди. Бундай муаммони Қирғизистон билан биргаликда ҳал этиш учун етарли куч ва тажрибамиз бор”. Ислом Каримнинг фикрлари мутлақо хато, дейди “Ҳаракат” агентлигининг эксперти. Турли миллатлар, турли этнослар, миллатлар бирга яшайдиган ҳамма ерда этник, миллий таранглик бор. Ривожланган жамиятларда таранглик заиф, ривожланмган жамиятларда кучли. Марказий Осиёда жамиятлар анча заиф, шунга яраша этник, миллий таранлик бор. Аммо, давлат струтуралари, давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бу тарангликни маълум бир мувозанатда ушлаб турадилар. Қирғизистоннинг жанубидаги миллий тарнглик портлашга айланганининг иккита асосий сабаби бор. Биринчиси, Бишкекдаги давлат тўнтариши ва далатни бошқариш ўзини Вақтли ҳукумат деб атаган авантюристларининг қўлига ўтиши натижасида Қирғизистонда ҳуқуқий вакум яратилди, давлат структуралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сал кам фалаж ҳолига тушди. Бундай ҳолат фуқаролар урушиги олиб келишини “Бирлик” Партияси ўзининг 15 апрелдаги баёнотида башорат қилган эди. Иккинчиси, Қирғизистоннинг жанубидаги қўпчилик қирғизлар президент Боқиев тарафдорлари бўлгани учун, ўзига бу минтақада пойдевор қидирган Вақтли ҳукумат ўзбек диаспорасининг маъсулиятсиз лидерларидан фойдаланиб, ўзбеклар Вақтли ҳукумат тарафдори ва Боқиевга қарши деган кайфият яратишга интилди. Маълум маънода бунга эришди ҳам. Натжада ўзбе-қирғиз таранлиги портлаш нуқтасига олиб келинди. “Ҳаракат” агентлигининг мухбирлари бу хусусда Қирғизистондаги ўзбек диаспораси лидерларини қайта-қайта огоҳлантирган эдилар. Айнан шу икки омил туфайли, яъни бир тарафдан, давлат струтураларининг заифлантирилиши, иккинчи тарафдан, ўзбек-қирғиз муносабатларининг Вақтли ҳукумат ташаббуси билан янада таранглаштирилиши натижасида ўзбек-қирғиз таранглиги портлади. Бу ерда жиддий учинчи куч борлиги, воқеаларга Ўзбекистонни тортишга интилиш бўлгани хусусида эса, ҳеч қандай факт тугул, асосли аргумент ҳам йўқ. Демак, қонли воқеларнинг айбдори – Вақтли ҳукуматда ўтирган авантюристлардир. Улар жазоланиши керак. Ислом Каримнинг “бундай воқеаларга аралашмаслик” билан мақтаниши – ўзбек миллатига нисбатан қилинган хоинликни оқлашга урунишдан бошқа нарса эмас. Дунёнинг ҳеч бир ерида, ҳеч бир миллат ўз миллатдошларининг фожеасига Ўзбекистон қилгани каби тамошабин бўлиб турмасди. Ўзбекистоннинг бу жараёнларга вақтида аралашиши икки миллат ўртасида энди узоқ вақт қоладиган душманлик кайфиятининг кучайиши ва минглаб одамларнинг қони тўкилишини олдини олган бўларди. Ва бундай аралашиш дунё жамоатчлиги тарафидан бугуноқ, келажакда эса, қирғизларнинг ўз тарафидан ҳам оқишланган бўларди. Янада юқорироқ даражага чиққан ўзбек-қирғиз таранглиги энди узоқ йиллар давом этади, икки мамлакатда ҳақиқий демократик тузумлар ўрнатилгандан кейингина буюк ҳаракатлар натижасида юмшайди. Унгача бўлиши мумкин бўлган нохуш воқеаларнинг олдини олиш учун Ўзбекистон қўшни мамлакатдаги ўзбекларни ҳимоя қилиш учун нима қилиниши кераклигини жиддий равишда ўйлаши керак. Ислом Каримнинг Қирғизистондаги воқеалар хусисида айтган гаплари асоссиз, “Бирлик” уруш бўлишини аллақачон башорат қилган эди

Русларнинг «Новости» агентлиги Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг қаерда айилгани билдирилмаган қуйидаги сўзларини келтиради: Бўлган воқеаларни этник конфликт деб ҳисобламайман, чунки, ўзбек ва қирғизларда бунга сабаб йўқ эди. Бу ерда на ўзбекларнинг на қирғизларнинг айби бор, воқеалар учинчи кучлар тарафидан уюштирилган. Провокация ташкилотчиларининг асосий мақсади – бу конфликтга Ўзбекистонни тортиш бўлган. Аммо, Ўзбекистон бундай конфликтларга ҳеч қачон аралашмайди. Бундай муаммони Қирғизистон билан биргаликда ҳал этиш учун етарли куч ва тажрибамиз бор”.

Ислом Каримнинг фикрлари мутлақо хато, дейди “Ҳаракат” агентлигининг эксперти. Турли миллатлар, турли этнослар, миллатлар бирга яшайдиган ҳамма ерда этник, миллий таранглик бор. Ривожланган жамиятларда таранглик заиф, ривожланмган жамиятларда кучли. Марказий Осиёда жамиятлар анча заиф, шунга яраша этник, миллий таранлик бор. Аммо, давлат струтуралари, давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бу тарангликни маълум бир мувозанатда ушлаб турадилар.

Қирғизистоннинг жанубидаги миллий тарнглик портлашга айланганининг иккита асосий сабаби бор.

Биринчиси, Бишкекдаги давлат тўнтариши ва далатни бошқариш ўзини Вақтли ҳукумат деб атаган авантюристларининг қўлига ўтиши натижасида Қирғизистонда ҳуқуқий вакум яратилди, давлат структуралари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сал кам фалаж ҳолига тушди. Бундай ҳолат фуқаролар урушиги олиб келишини “Бирлик” Партияси ўзининг 15 апрелдаги баёнотида башорат қилган эди.

Иккинчиси, Қирғизистоннинг жанубидаги қўпчилик қирғизлар президент Боқиев тарафдорлари бўлгани учун, ўзига бу минтақада пойдевор қидирган Вақтли ҳукумат ўзбек диаспорасининг маъсулиятсиз лидерларидан фойдаланиб, ўзбеклар Вақтли ҳукумат тарафдори ва Боқиевга қарши деган кайфият яратишга интилди. Маълум маънода бунга эришди ҳам. Натжада ўзбе-қирғиз таранлиги портлаш нуқтасига олиб келинди. “Ҳаракат” агентлигининг мухбирлари бу хусусда Қирғизистондаги ўзбек диаспораси лидерларини қайта-қайта огоҳлантирган эдилар.

Айнан шу икки омил туфайли, яъни бир тарафдан, давлат струтураларининг заифлантирилиши, иккинчи тарафдан, ўзбек-қирғиз муносабатларининг Вақтли ҳукумат ташаббуси билан янада таранглаштирилиши натижасида ўзбек-қирғиз таранглиги портлади.

Бу ерда жиддий учинчи куч борлиги, воқеаларга Ўзбекистонни тортишга интилиш бўлгани хусусида эса, ҳеч қандай факт тугул, асосли аргумент ҳам йўқ.

Демак, қонли воқеларнинг айбдори – Вақтли ҳукуматда ўтирган авантюристлардир. Улар жазоланиши керак.

Ислом Каримнинг “бундай воқеаларга аралашмаслик” билан мақтаниши – ўзбек миллатига нисбатан қилинган хоинликни оқлашга урунишдан бошқа нарса эмас. Дунёнинг ҳеч бир ерида, ҳеч бир миллат ўз миллатдошларининг фожеасига Ўзбекистон қилгани каби тамошабин бўлиб турмасди.

Ўзбекистоннинг бу жараёнларга вақтида аралашиши икки миллат ўртасида энди узоқ вақт қоладиган душманлик кайфиятининг кучайиши ва минглаб одамларнинг қони тўкилишини олдини олган бўларди. Ва бундай аралашиш дунё жамоатчлиги тарафидан бугуноқ, келажакда эса, қирғизларнинг ўз тарафидан ҳам оқишланган бўларди.

Янада юқорироқ даражага чиққан ўзбек-қирғиз таранглиги энди узоқ йиллар давом этади, икки мамлакатда ҳақиқий демократик тузумлар ўрнатилгандан кейингина буюк ҳаракатлар натижасида юмшайди. Унгача бўлиши мумкин бўлган нохуш воқеаларнинг олдини олиш учун Ўзбекистон қўшни мамлакатдаги ўзбекларни ҳимоя қилиш учун нима қилиниши кераклигини жиддий равишда ўйлаши керак.