19 June 2010
18:10 -
Қирғизистонда нисбатан осойшталик, баъзи қочқинлар уй-жойига қайтмоқда, қонли воқеалар сабабчиларини топиш талаб қилинмоқда
Жаҳон ахборот агентликларининг асосан қирғизларга асосланиб хабар беришича, бу мамлакатнинг жанубида аввалги кунларга қиёслаб осойишталик деб баҳоласа бўладиган вазият юзага келди.
200 га яқин жасад топилгани хақида расмий хабар бор. Аввалги хабарларда 191 кишининг ўлими соғлиқни сақлаш муассасаларида қайд этилгани билдирилган эди. Демак, топилган жасадлар аввалги маълумотларга кирмаган. Бундан чиқди, ҳалок бўлгаларнинг сони 400 га яқинлашди. Роза Отунбаева кечагина ўлганларнинг сони 200 атрофида эканлигини гапириб, ҳақиқий рақамлар 10 баравар юксак бўлишини таъкидлаганди. Табиий, Вақтли ҳукумат буни аввалдан биларди ва охирги кунгача ҳақиқатни ҳаммадан яшириб келди.
Қирғизистон ва Ўзбекистонга Россия ва бошқа мамлакатлардан гуманитар ёрдам келмоқда.
Қочқинлар ўз уй-жойларига қайтишни ҳам бошлашди. Масалан, АКИпресс агентлигиниг хабарига кўра, 18 июнда Ўзбекистондан сал кам 4 минг қочоқ Қирғизистонга қайтган. Тахмин қилиш мумкинки, ҳақиқий уруш бўлмаган зоналардан паника ичида қочганлар қайтмоқда. Уруш ичидан чиққан, қонли воқеаларни ўз кўзи билан кўрганларнинг тезда қайтишига ишониш қийин. Бунинг устига, Ўш шаҳридаги маҳаллаларда 70 фоизгача уйлар вайрон қилинган. Булар асосан ўзбекларнинг уйлари.
БМТ Бош котиби дунё жамоатчилигини Қирғизистонга ёрдам учун 71 млн доллар пул тўплашга чақирди. Бу ёрдамнинг катта қисми уй-жойларни тиклаш учун керак бўлади. Ёрдамни, табиий, Вақтли ҳукумат тарқатади. Демак, бу тарқатишнинг адолатсизлиги юзасидан ҳам жанжаллар чиқади.
БМТ ва баъзи халқаро ташкилотлар Қирғизистон ҳукуматидан қонли воқеаларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва айбдорларни жазолашга чақирмоқдалар. Воқеаларинг асл сабабчиси ҳозирги Вақтли ҳукуматнинг раҳбарлари эканлигини инобатга олсак, улардан бу масалада ҳақиқатпарварлик қидириш кулгили бўларди. Демак, халқаро текшириш ўтказиш керак. Воқеалар ростакам ўрганилса, Роза Отунбаева, Олмосбек Атамбаев ва Азимбек Бекназаровлар олий жазога маҳкум қилинишлари шубҳасиз. Дарвоқе, ўзбеклар айнан шуни талаб қиладилар.
Ўзбекистон Андижон воқеалари бўйича халқаро текшириш ўтказишга рухсат бермагани каби, Қирғизистон Вақтли ҳукумати ҳам айнан шундай қилиши шубҳасиз. Айнан шу умумий позиция туфайли, Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбариятлари ўртасида ҳар томонлама мулоқот ва ҳамкорлик бошланса керак. Аммо, бу мулоқот ва ҳамкорлик на ҳақиқатни очиш, на қирғизистонлик ўзбекларга ёрдам бериш учун бўлади.