18 June 2010
21:15 - “Жиҳодчилар”ни суд қилган судья Дилшод Аралов порахўрликда айбланмоқда
Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди судьяси Дилшод Аралов МХХнинг вилоят бошқармаси тезкор вакиллари томонидан ҳибсга олинган. Жиззах шаҳар суди ажрими билан порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинган судья ҳозирда Ховосдаги тергов изоляторида сақланмоқда. Жиззах вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига яқин манбалар яқинда пахтакорлик Жиҳодчилар диний радикал оқимига мансубликда айбланиб, қамалган 24 нафар диндорнинг 9 нафарига ҳукумат талаб қилганидан камроқ жазо бергани учун унга провакация уюштирилди, демоқда.

Кечаги хабарларимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг вилоят бўлимига асосланиб, Жиззах вилояти прокурори протести асосида 9 нафар диндорнинг иши қайта кўрилгани ва уларга берилган жазо муддатлари узайтиирилганини маълум қилгандик. Дилшод Араловнинг ана шу диндорларга хайрихоҳлиги кечирилмаган дейишяпти.