19 June 2010
03:34 -
Ислом Карим Бухорога сафар қилди, навбатдаги масхарабозлик саҳналари ўйналди
Бугун Президент Ислом Карим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг боришини кузатиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Бухоронинг Вобекнт тумани дала шийпонида қишлоқ хўжалиги ходимлари, туман ҳокимлари, оқсоқоллар билан суҳбатлашган Ислом Карим Қирғизистон жанубидаги қатли ом мавзуига тўхталди. Ҳодисанинг учинчи кучлар томонидан бошқарилаётгани, бу куч можарога Ўзбекистоннинг ҳам аралашишини истаётганини ва урушнинг давомли эканини таъкидлади. “Шу боисдан биз ҳозирги пайтда сабрли бўлишимиз, қизиққонликка йўл қўймаслигимиз керак. Яқин орада бу ҳодисалар ташкилотчилари фош этилади ва жазога тортилади” деди Президент.
Ўз навбатида аввалдан тайёрланган фермерлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари унинг шаънига илиқ сўзларни айтди. Масалан, тадбиркорлардан бири “Ислом Абдуғаниевич, Сиз Обама, Никола Саркози, Медведовдан ҳам зўрсиз” деди. Бу хушомаддан ёйилиб тушган Ислом Карим “Уларнинг бари сиёсатчи, фақат гапни билади, мен иқтисодчи сифатида мамлакатни буюк келажак сари элтаман” деди.
Хуллас, навбатдаги масхарабозлик бўлди. Қўшни мамлакатдаги миллатдошларимизнинг қирғин қилинишига тамошабин бўладиган буюк келажак ҳақидаги галарнинг бошқача изоҳи йўқ.