15 February 2006
04:00 -
23:30 - Япония ҳукуматининг ўзбек болаларига ғамхўрлиги
- "Озодлик"чилар пайровига "Ҳуррият" ҳам қўшилди
- Абдулла Орипов энди полвонларимизнинг ҳам етакчиси
18:00 - Аёлларимизнинг шармандали кисмати – аҳло&
23:30 - Япония ҳукуматининг ўзбек болаларига ғамхўрлиги
Кеча, 14 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Қосимов ҳамда Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси ўртасида 240 минг АКШ долларига оид грант шартномаси имзоланди. Шартномага кўра, Япония ҳукумати мазкур маблағни Ўзбекистон Давлат болалар кутубхонасини аудиовизуал воситалар билан таъминлашга йўналтиради.
Ҳозирда, дейди мухбиримиз, Тошкентнинг Ц-1 мавзесида жойлашган мазкур кутубхона биноси авария ҳолатига келиб колган, кутубхона фондидан болалар адабиётидан кўра мустақиликка оид сиёсий адабиётлар ўрин олган. Кутубхона эшигини болалар деярли хатлашмайди, кутубхона ходимлари эса Япония грантининг бу ергача етиб келишига шубҳа билан қарайдилар.
"Озодлик"чилар пайровига "Ҳуррият" ҳам қўшилди
Бугун, 15 февралда "Ҳуррият" мустақил (тўғриси, гўёки мустқил) газетасида "Кейингиси ким?" номли сатирик услубда ёзилган мақола босилиб, унда сўнгги кунларда халқаро Интернет тармоғи орқали ўз ходимлари томонидан таъналар гирдобида қолган "Озодлик" ва "Би-Би-Си" радиолари фаолияти, уларнинг ғоявий максадлари “фош” этилади. Радиомухбир Усен Асқаров (Би-би-си), Раҳматжон Қўлдошев, Хусниддин Қутбиддинов ("Озодлик") ларнинг интернетдаги иқрорномалари, ўз радиолари шаънига айтган аянчли мулоҳазалари ўткир сатирик иборалар билан тасвирланади.
Газета муҳаррири И. Худоёровга кўра, мақола газетанинг мазкур сони босмахонага юборилаётган паллада Президент девонидан олиб келинган ва Амир Темур ҳаёти тўғрисидаги мақоланинг ўрнига чоп этилган. Кейин маълум бўлишича, бу муаллифсиз макола интернетдаги press-uz. info сайтидан олинган экан.
Абдулла Орипов энди полвонларимизнинг ҳам етакчиси
Эртага, 16 февралда Каримов режимининг садоқатли идеологи Абдулла Орипов Ўзбекистон Миллий Кураш ассосиациясининг Президенти сифатида Кураш бўйича Корея Ассоциацияси делегациясини қабул қилади. Учрашув Миллий матбуот марказида ўтказилиб, курашимизнинг Осиё мамлакатларида тарғиб қилиш масалалари кўрилади.
Таъбир жоиз бўлса, бу янги рутба Президент эркасининг бешинчи расмий лавозимидир. У айни пайтда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси раиси, Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш агентлиги Бош директори, Нодавлат агентликлар, босма нашрларни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик фонди Васийлик кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзосидир.
18:00 - Аёлларимизнинг шармандали кисмати – аҳлоқий таназзул ва ночор ҳаёт кўзгуси
Ҳозир Ўзбекистон пойтахти ва вилоятлари кўчаларида юрсангиз, қуйидагича ёзувлар битилган катта панноларни кўрасиз: “Чет давлатда ишлашни таклиф қилишяптими...?! Алданиб қолманг! Қулликка рози бўлманг! Ички ишлар вазирлиги огоҳлантиради!“ ва х.к. Республика Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар олдини олиш Бош бошқармаси хузурида одам савдосига қарши узундан-узоқ ном билан махсус бўлим ташкил этилган. Унинг вазифаси асосан аёллар трафигига, аниқроғи, уларни фоҳиша қилиш учун чет мамлакатларга олиб кетилишига қарши кураш олиб боришдан иборат. Фоҳишаликка кетаётган аёллар йўлига Тошкент халқаро аэропортида яхшигина “фильтр“ ҳам қўйилган.
Лекин бу тадбирлар, бари бир, тузук наф бермаяпти. Мана, бунинг энг янги исботи: Киргизистон ОАВларининг хабарларига кўра, кеча, 14 февраль куни эрталаб Ўш аэропортидан Шаржа шаҳри (Бирлашган Араб Амирликлари) га чартер рейси билан парвозга шайланаётган “Боинг-747“ самолётини тўлдирган 61 аёл Ўш миллий хавфсизлик ходимлари томонидан текширилганида, уларнинг 58 нафари 16-25 ёшлар ўртасидаги ўзбекистонликлар экани аникланган. Баъзи аёллар араблар юртига фоҳишалик учун кетаётганларини яширмаганлар ҳам. Самолёт парвоздан тўхтатилган.
Албатта, Ўшда ушлаб қолинган аёлларнинг Ўзбекистонга депортация қилиниши турган гап. Дарвоқе, юқорида айтганимиз махсус бўлимдан олинган маълумотга кўра, ҳозиргача турли давлатлардан Ўзбекистонга депортация қилинган танфуруш аёллар сони 4 минг нафарга етибди. Изсиз йўқолаётганлар сони ҳам озмунча эмас экан.
Томчида офтоб акс этади дейдилар. Аёлларимизнинг бу шармандали қисмати мамлакатимиздаги аҳлокий таназзул ва ночор ҳаёт кўзгуси эмасмикан? Бош иллатни шу кўзгудан излаш керак.