06 June 2010
18:33 -
Дунё кризисдан кейин кутилганидан тезроқ тикланмоқда
Жанубий Кореяда навбатдаги йиғилиш ўтказган жаҳоннинг энг буюк 20 мамлакатини бирлаштирувчи “Катта йигирмалик” G20 нинг молия вазирлари шундай фикрга келдилар. Бу йиғилиш шу йил 26-27 июнь кунлари Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган G20 саммитига тайёргарлик доирасида бўлган. Йиғилиш қатнашчилари ҳали дунё олдида катта муаммолар борлигини, ҳали кризистнинг ҳамма натижалари бартараф этилмаганини эътироф этишса-да, тузалиш кутилганидан тезроқ бўлаётганини тан олишган.
Йиғилишнинг баёнотида банклар резервида туриши керак бўлган пулнинг миқдорини белгиловчи қонуний нормаларга талабни кучайтириш, банкларнинг шаффофлигини ошириш, хедж-фондлар ва кредит агентликларининг фаолиятини назорат қилиш масалалари ҳам кўрилган. Бу йиғилишнинг таклифлари G20 саммити қарорларига асос бўлиши кутилмоқда.