03 June 2010
06:25 - Россия оғир иқтисодий аҳволда, Резерв фонди битиш арафасида
Бу мамлакатнинг Бош вазир ўринбосари, айни замонда, Молия вазири Алексей Кудриннинг айтишича, жорийдаги йилда федерал бюджетнинг камомади (дефицити) 1,392 триллион рубль бўлиши кутилмоқда. Бу камомад Резерв фондидан қопланишини билдирган Алексей Кудриннинг прогнозига кўра, йил охиригача Резерв Фондда 467 млрд рубль қолади. Келаси йилда ҳам баъзи ҳаражатлар учун бу фонддан 300 млрд рубль олиш ҳозирданоқ режалаштирган. Рублнинг курси тушиб кетаётгани ҳам ҳисобга олинса, 2011 йилнинг охиригача Резерв фонди битади. Алексей Кудриннинг бу сўзлари кеча ИТАР-ТАСС томонидан тарқатилган.