03 June 2010
05:17 -
Олмос Атамбаев Туркия президенти ва бош вазири билан учрашди
Қирғизистон Вақтли ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Олмос Атамбаев кеча Анқарада аввал президент Абдуллоҳ Гул, кейин Бош вазир Ражаб Эрдўғон билан учрашди. Бу ҳақда хабар берган қирғизларнинг расмий давлат агентлиги «Кабар» Вақтли ҳукуматнинг матбуот котибиятига таянади. Учрашувларда икки томонлама иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилингани айтилади, холос.
Турк матбуоти ва Туркиянинг расмий Анадўли Агентлиги бундай учрашув бўлгани ҳақида ҳеч қандай хабар бергани йўқ. Учрашув норасмий бўлган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Турк матбуоти ва Туркиянинг расмий Анадўли Агентлиги бундай учрашув бўлгани ҳақида ҳеч қандай хабар бергани йўқ. Учрашув норасмий бўлган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.