03 June 2010
01:27 - Матбуотчиларни ўзларининг қадрдон масканидан қувишмоқчи
Тошкентнинг машҳур Матбуотчилар (собиқ Ленинград, 32-уй) кўчасида жойлашган газета ва журналлар корпуси бошқа бир ташкилотга берилиши мумкин. Бу ҳақда Токент шаҳар ҳокимлигининг ижроия маҳкамаси бинода жойлашган оммавий ахборот воситалари вакилларига бу ҳақда огоҳлантириш берган. Режим идеологиясини юритаётган айрим нашрлар ҳозирдан эҳтиётини кўриб, бошқа жой қидиришга тушгани айтилмоқда, дейди мухбиримиз.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бино муқаддам “Шарқ” нашриёт матбаа акциядорлик жамияти балансида бўлган, сўнгра компания акциялари “Зеромакс” ширкати қўлига ўтиб, ширкат инқирозидан сўнг бино ҳокимятга қайтиб келганди. Энди шаҳар ҳокимияти бу бинога давлат ҳокимяти органларидан бирининг аппаратини олиб келиб жойлаштирирмиш.