03 June 2010
02:53 - Пединститутнинг тарих факультетидан бирданига 85 талаба ўқишдан ҳайдалди
Тошкент Давлат Педагогика универститетининг тарих факультетидан бирданига 85 нафар талаба талабаликдан ўчирилди. Факультетга янги декан этиб тайинланган профессор Иброҳим Йўлдошевнинг бундай юмушга журъат қилиш сабабларини юқоридан келган кўрсатма билан боғлашмоқда. Факультет лаборантларидан бирининг таъкидлашича, 85 нафар талабанинг аксарияти қоғозлардагина ўқишга келадиган шахслардир. Уларнинг аксарияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналарида ишлаб, сиртдан ўқиб келишган.

Эслатиб ўтамиз, сиртдан ўқиш фақат мазкур олийгоҳда сақланиб қолган, дейди мухбиримиз. Демак, сиртдан ўқиш қонуний экан, нимага сиртдан ўқиганлар ҳайдалди? Бу саволга жавоб ҳозирча йўқ.