02 June 2010
04:52 - Ажабо, Ўзбекистонда ҳатто миршаблар ҳам бола ҳуқуқи ҳақида гапирмоқда
Кеча Сурхондарё вилояти ИИБ мажлислари залида бошқарма аппарати ва соҳавий хизматлари шахсий таркиби иштирокида “Бола ҳуқуқларининг ҳимояси – устувор вазифа” мавзуида семинар-конференция бўлиб ўтибди. Семинарда миршабларга бола ҳуқуқи нималигини тушунтиришга ҳаракат қилган Термиз Университети педагоглари, “Камолот” ёшлар ҳаракати ҳамда “Камалак” фонди ижодкорлари вилоятда ҳар йили 300 мингдан зиёд ўқувчиларнинг пахта плантацияларида қулларча ишлатилиши борасида гапирмаган.

Конференцияда сўзга чиққан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Ҳ.Бегматов мамлакатда бола ҳуқуқларининг кафолатлаб қўйилгани, бу борадаги қонунчиликни ўрганиш ҳам бир миршабнинг вазифаси эканини таъкидлаган.