02 June 2010
04:37 -
Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти ўзбек тилида ҳам пайдо бўлди
Бугун соат 17:08 даги “Инсоний ёрдам кемаларининг Исроил тарафидан урилиши Ўзбекистон ҳукуматининг диққатини ўзига тортибди” номли хабаримизда, Ташқи ишлар вазирлигининг Исроил ҳужумини қораловчи 5 қаторли баёноти фақат рус ва инглиз тилларида вазирликнинг “Жаҳон” агентлиги сайтида берилганини билдириб, “ҳукуматимиз ўзбеклар бундай бекорчи нарсалар билан қизиқмайди, деб ҳисобласа керак” деган хулоса ҳам чиқарган эдик.
Танқид таъсир қилибди, шекилли, орадан бир соатдан ҳам кўп вақт ўтгач, аниқроғи 18:27 да ЎзА сайтида ўша баёнотнинг ўзбекча таржиимаси эълон қилинди.
Танқид таъсир қилибди, шекилли, орадан бир соатдан ҳам кўп вақт ўтгач, аниқроғи 18:27 да ЎзА сайтида ўша баёнотнинг ўзбекча таржиимаси эълон қилинди.