01 June 2010
14:13 - Ал-Қоиданинг учинчи одами оиласи билан йўқ қилинган
Бу террористик ташкилотнинг лидерларидан бири Абу Саид ал-Масри, бошқа исми Мустафо Абу ал-Язид, турмуш ўртоғи, уч фарзанди ва қиз набираси билан биргаликда ўлдирилгани ББС тарафидан Ал-Қоиданинг расмий баёнотига асосланиб хабар қилинган.

Ал-Қоида тизимида учинчи ўринни эгаллайдиган Абу Саид ал-Масри Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудида сўнгги икки ҳафта ичида АҚШнинг учувчисиз учоғининг ҳужуми натижасида ўлгани тахмин қилинмоқда.

Унинг ўлдирилгани аввалари ҳам бир неча марта эълон қилинган, аммо кейинчалик тасдиқланмаган эди. Бу сафар ташкилотнинг ўзи Абу Саид ал-Масрининг ўлганини эътироф этибди. У билан бирга фақат унинг оиласи эмас, бошқа бир оила ҳам ўлдирилган.

Абу Саид ал-Масри 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши уюштирилган террористик ҳужумларни моддий таъминаган одамлардан бири ҳисобланар экан. У 2007 йилда сариқ касаллигидан ўлган Абу Убайда ал-Масрининг Ал-Қоида тизимидаги ўрнини эгаллаб келган.