28 May 2010
14:14 -
Украинанинг руспараст президенти НАТО масаласида болаларча ўйин қилмоқда
Руспараст Регионлар Партиясининг лидери Виктор Януковия президент бўлгандан кейин, бу мамлакатнинг ташқи сиёсати кескин ўзгариши, Европа ўрнига Москва билан яқинлашиш бошланишини ҳамма аввалдан тушунарди. Шундай бўлмоқда ҳам. Кеча Украина ташқи ишлар вазири Константин Гришченко ҳукуматнинг ташқи сиёсатига бағишланган бир йиғилишда “Украина НАТО билан алоқаларини ривожлантираверади, аммо унга аъзо бўлиш масаласи кун тарибидан олинди”, деди. Бу жумланинг биринчи қисми Украинанинг ғарбий қисмидаги Европага яқин бўлиш тарафдорларини чалғитиш учун айтилгани, аммо жумланинг иккинчи қисми - Украина ҳукуматининг қарори эканлигини ҳам ўз-ўзидн маълум.
Ташқи ишлар вазирининг болаларча ўйинини президент Янукович ҳам давом эттирди. У кеча Украина Ғарбининг пойтахти ҳисобланадиган Львов шаҳрида журналистларнинг НАТОга кириш ҳақидаги саволларига жавоб берар экан, шундай деди: “Бу масала ҳозир мамлакатимиз учун нореалдир. Чунки, НАТОга кириш критерийлари бўйича, Украина аҳолисининг кўпчилиги буни қўллаб қувватлаши керак. Буни НАТОдагилар ҳам яхши тушунишади. Аммо, Украина НАТО билан ҳамкорлик қилишга мажбурмиз”.
Кўриниб турибдики, ўз ташқи ишлар вазиридан фарқли ўлароқ, Янукович гапининг бошида НАТОги кириш нияти йўқлигини очиқча ифода этди, аммо, иккинчи қисмида Ғарб тарафдорлари томонга хўрозқанд ташлаб қўйди. Аммо, унинг болаларча ўйинини яна ҳамма тушуниб турибди.
Зарғалдоқчилар ички жанжаллар туфайли куч йўқотиши Украинага қимматга тушишини “Ҳаракат” мухбирлари аввалданоқ башорат қилгандилар. Айнан шу салбий тажрибадан келиб чиққан “Бирлик” Партияси мухолифатни турли коалицияларда эмас, бир ташкилот томи остида, аниқроғи “Бирлик” Партиясида бирлашишга чақирмоқда.