27 May 2010
04:54 -
Ўзбек мухолифатчилари Швеция парламентида учрашув ўтказишди
Кеча хабар берганимиздек, Ўзбекистонда амалда фаолият олиб бораётган демократик кучларнинг лидерларидан иборат тўрт кишилик делегация Стокгольмга ташриф буюрди. Улар қароргоҳи Швецияда бўлган Марказий Осиё Жамияти таклифи билан келишган.
Бугун шу делегация аъзолари - «Эрк» демократик партияси раиси Самад Мурод, «Бирлик» Партияси раиси ўринбосарлари Дайнов Ташанов ва Ҳамдам Сулаймонов, партиянинг Сирдарё вилояти ташкилоти раиси Исроил Ризаев - Марказий Осиё Жамияти раиси, “Бирлик” Партияси раисининг халқаро алоқалар бўйича ўринбосари Пўлат Охунов ҳамда таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Анвар Каримовлар ҳамроҳлигида Швеция парламенти Рейхстагда Социал-демократлар партияси лидери, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти раиси муовини Туни Танкстрет қабулида бўлишди.
Бир соатдан ортиқ давом этган учрашув чоғида Туни хоним делегация аъзолари билан бирма-бир танишди ва Ўзбекистондаги иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий аҳвол ҳақида суҳбатлашди.
Суҳбат чоғида «Эрк» демократик партияси раиси Самад Мурод ушбу сафардан кўзлаган мақсадини шу тарзда баён қилди: Менинг ушбу сафардан мақсадим - бир неча юз йиллик демократик тарихга эга бўлган мамлакатлардаги сиёсий доираларнинг вакиллари билан юзма-юз учрашиб, тажриба орттириш, уларнинг диққатини Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган сиёсат ва унга нисбатан мухолифатда бўлган демократик кучлар фаолиятига қаратишдан иборат.
Шубҳасиз, Ўзбекистон демократик оламга қўшилиши керак. Бизнинг асосий мақсадимиз шу. Шу йўлда биз олиб бораётган курашимиздан, балки, Ғарб бехабардир, аммо биз ҳамиша демократик Ғарбнинг нафасини ҳис этиб турамиз.
«Эрк» партияси 90- йилларда расмий фаолият олиб борган, парламент, ҳатто, президентлик сайловларида иштирок этган эди. Биз имкони борича тезроқ партиянинг суд қарори билан вақтинча тўхтатилган расмий мақомини тиклаб, бўлажак парламент ва президентлик сайловларида иштирок этиш учун ҳаракат бошлаганмиз. Шу мураккаб шароитда биз олиб бораётган кураш илғор демократик мамлакатларнинг сиёсий доираларида ҳам эътироф этилишини истаймиз.
Суҳбат чоғида Туни хоним ҳозирги кунда Марказий Осиё мамлакатлари олдида турган муаммолар билан қизиқди. Ҳамдам Сулаймон Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭСи ҳақида маълумот бериб, бу ГЭС қурилса, Марказий Осиё халқларини кутаётган техноген фалокатлар, экологик ўзгаришлар, Оролнинг қуриши ва бундан келиб чиқадиган салбий оқибатлар ҳақида, ижтимоий сиёсий аҳволнинг оғирлашуви ҳақида гапирди.
Дайнов Ташановнинг фикрича, чегара бўйлаб оқадиган дарёлар сувидан фойдаланишни энергетик режимга буришга интилаётган қўшни Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўзларига нисбатан қуйи минтақада жойлашган ўзбек ва туркман халқлари ҳисобига катта фойда олишни кўзлаб, халқаро қўшничилик меъёрларини қўпол равишда бузишмоқда. Бундан 20 йил олдин номақбуллиги сабабли музлатилган Рогун ГЭС қурилишини бошлашга уриниш ҳозир ҳам аввалгидек номақбулдир. Бу иш Тожикистоннинг иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш мақсадида эмас, балки шуни дастак қилиб, атрофдагиларга сиёсий босим ўтказиш мақсадида қилинган кўринади. Чунки, мамлакатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондиришнинг бошқа мақбул вариантлари ҳам бор.
«Бирлик» Партияси ҳам бу масалага бефарқ караб туролмайди.Унинг лидерлари бу хусусда махсус баёнотлар эълон қилишганини кўпчилик билади. Аммо, бу ва мамлакатимз олдидаги бошқа муҳим муаммоларни ҳал этишда самарали иштирок этиш учун “Бирлик” Партияси расмий мақомга эга бўлиши, Ўзбекистоннинг сиёсий саҳнасида расмий ўйинчи бўлиши керак.
Партия фаолларининг яқинда Тошкентда ўтказилган мажлисида “Бирлик”ни рўйхатдан ўтказиш масаласи бугуннинг асосий вазифаси деб белгиланди. Аммо, Ўзбекистон ҳукуматининг ўзи мавжуд қонунларни бузиб, партиямизнинг мақеини расмийлаштиришдан қочмоқда. Ўзбекистон ЕХҲТнинг аъзоси. Ўйлайманки, бу ташкилот Ўзбекистон ҳукуматидан шу масала бўйича адолатли ҳаракат қилишни талаб этиши лозим.
Мен Европага келишга муяссар бўлганимдан мамнунман, деди Исроил Ризаев. Мендан олдин сўзлаган дўстларимиз партиянинг олдида турган муаммоларни тилга олиб ўтишди. Дарҳақиқат, Европанинг тараққийпарвар кучлари Ўзбекистонда ҳукм сураётган репрессив режимни юмшатиш, жамиятни демократлаштириш ишига ҳисса қўшиш имкониятига эгалар. Бунинг учун мамлакат ичида фаолият олиб бораётган мавжуд демократик кучлар билан муносабатларни узвийлаштириши, йирик шаҳарларимизда ҳам ўз ваколатхоналарини очиш, демократик қадриятларни тарғиб этишни янада чуқурлаштиришлари керак. Биз сизларнинг маънавий кўмагингизни, айниқса, “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш масаласида бизни қўллаб-қувватлашгингизни кутамиз.
Пўлат Охун Туни хонимга “Бирлик” Партиясининг тарихи ва унинг ҳозирги фаолиятини ёритувчи тафсилотли маълумотномани ва партиянинг Қирғизистондаги воқеаларга муносабатини билдирувчи баёнотини топширди. Бу иккала ҳужжат ҳам инглиз тилига таржима қилинган эди (уларнинг матни билан сайтимизнинг инглизча саҳифасида танишиш мумкин). “Бирлик” Партияси давлат тўнтариши каби ноқонуний ҳаракатларга қарши эканлигини урғулаган Пўлат Охун, айнан шундай воқеаларнинг олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон ҳукумати ҳамма ҳужжатларини аллақачон Адлия вазирлигига топширган “Бирлик” Партиясини тезда рўйхатдан ўтказиши кераклигини, ЕХҲТ ўз аъзоси бўлган Ўзбекистонга бу масалани адолатли ҳал этиш бўйича таъсир ўтказишга кучи борлигини ҳам урғулади.
Туни хоним ўзбек мухолифатчилари кўтарган масалалар билан яқиндан шуғулланишга, ҳам Швеция парламенти аъзоси сифатида, ҳам ЕХҲТ раисининг ўринбосари сифатида, қўлидан келган ҳамма нарсани қилишга, ўзбек демократлари билан бундан буён ҳам алоқа қилиб боришга ваъда берди. Хусусан, деди у, Швеция ташқи ишлар вазирига мурожаат қилиб, Ўзбекистон ҳуқуматидан ЕХҲТ аъзоси сифатида сиёсий партияларни, биринчи навбатда, “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш масаласида маълумот олишни талаб қиламан. Айни замонда, ЕХҲТ раисининг ўринбосари сифатида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ҳам мурожаат қилиб, “Бирлик” Партиясини рўйхатдан ўтказиш масаласида изоҳ сўрайман.