26 May 2010
04:36 -
Халқаро Валюта Жамғармаси Ўзбекистонга миннатдорчилик мактуби йўллади
Яқинда Тошкентга келиб кетган Халқаро Валюта Жамғармаси фармойиш берувчи директорининг ўринбосари Найоуки Шинохара халқаро нормаларга риоя қилиб, яъни расмиятчилик учун, Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик мактуби йўллабди.
Найоуки Шинохара ўз мактубида президент Ислом Каримнинг Осиё Тараққиёт Банки саммитида сўзлаган нутқидан тўлқинланганини ҳам баён қилибди. Глобал бўҳрондан чиқишда ўзбек моделининг пухта ва пишиқ изчил ислоҳот эканидан ҳайратланибди, Ўзбекистон ҳукуматига бундан кейин ҳам ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича ваъдалар берибди.
Ўзбекистонда бу хатни чоп этмаган газета қолмади ҳисоб, дейиди мухбиримиз.