25 May 2010
02:21 - Қирғизистоннинг янги конституциясининг лойиҳаси ўзбекчага таржима қилинди, Боқиев эса Туркияга жўнатилди
Табиий, таржима қилиш Вақтли ҳукумат тарафидан уюштирилган. Аммо, бу олқишга сазовор воқеанинг сабаби – оёғи титраб қолган Вақтли ҳукуматнинг ўзбеклар ёрдамига муҳтожлигидир. Ўзбек диаспораси бундан фойдаланаоладими? Охирги кунлардаги воқеалар кўрсатмоқдаки, ўзбек диаспораси уюшмаган ва турли провокаторлар кетидан оммавий равишда чопишга тайёр, холос. Аслида, Қирғизистонда бўлаётган воқеалар ўзбеклар учун уюшишга чақирувчи яхши имкониятдир. Ўзбеклар бундан фойдаланмасалар, ачинарли бўлади.

Қирғизистоннинг президенти Қурмонбек Боқиев бугун Белорусиядан Туркияга дам олиш учун кетгани ҳақидаги хабарлар ҳам диққатга сазовор воқеа. Табиий, ҳозирги шароитда Боқиев дам олгани Туркияга кетганига биронта ақли бор одам ишонмайди.

Хулоса қилиш мумкинки, ҳозир Қирғизистонни бошқараётган кучлар Белорусия президенти Лукашенкони Боқиевни вақтинча бўлса ҳам бирон ерга жўнатиб юборишга кўндирганлар. Аммо, тушуниш керакки, ҳозир Қирғизистондаги муаммоларнинг ечими Боқиев билан эмас, Вақтли ҳукумат билан боғлиқ. Воқеалар шундай давом этаверса. Вақтли ҳукумат ҳам дам олишга бир ерга жўнатилади.