25 May 2010
02:40 - “Эзгулик”ни ўғри урди, “Озодлик” бонг урди
Бугун эрталаб ишга келган “Эзгулик” жамиятининг ходимлари ўз офисларидаги компютернинг хард диски ўғирлаб кетилганини кўрдилар. “Эзгулик”нинг ҳамма маълумотлари, унинг ҳамма баёнотлари ташкилотнинг сайтида ва “Ҳаракат” сайтида мунтазам эълон қилиниб келинаётганлиги, қолаверса, бу жамиятнинг ҳеч қанда сирли ҳужжатларга эга эмаслиги маълум бўлгани сабабли, бу воқеани хабар қилишга ҳам арзийдиган жойи йўқ эди. Тахмин қилиш мумкинки, бу оддий ўғрилик бўлган, кимгадир хард диск керак бўлиб қолган. Ўғрилар қандай ташкилотнинг офисига кириб қолишганини ҳам билишмаган бўлса керак.

“Бирлик” Партияси йиллар ўтиб биринчи марта шу йил 1 майда ташкилий мажлис ўтказгани ва шунга ўхшаш ўнлаб муҳим сиёсий аҳамиятга эга бўлган воқеаларга кўз юмиб келган “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати бугун жонбозлик кўрсатиб, “Эзгулик” жамиятининг офисидан хард диск ўғирланиши воқеси бўйича махсус эшиттириш тайёрлашининг сабаби битта – ўз борлгини кўрсатиб қўйиш. Уларни олқишлаш керак. Демак, “Озодлик” ҳали ҳам бор. “Озодлик” деганда радиони назарда тутмоқдамиз, озодликни эмас.

Демак, "Озодлик" радиосининг Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг кетиши ҳақида оператив хабарлар бериб бориш имконияти бор, аммо буни ҳеч ким истамайди. Тўғрироғи, бунга МХХ ижозат бермайди. Бугун берган кўринади. Чунки, бўлиб ўтган воқеанинг сиёсий аҳамияти йўқ.