23 May 2010
21:19 -
Қирғизистоннинг Вақтли ҳукуматида ички ғажишмалар бошланди, яна “Бирлик” ҳақ чиқди
Бу мамлакатда бошқалардан кўра ўзини мустақилроқ ва объективроқ қилиб кўрсатган 24.kg агентлигининг хабарларидан маълум бўлишича, номаълум одамлар Вақтли ҳукумат аъзоларининг телефон орқали суҳбатларининг аудио-нусҳасини Интернетда эълон қилишган.
Бугун матбуот-конференцияси уюштирган Вақтли ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари Олмосбек Атамбоев бу аудио-нусҳалар ҳақиқий эканлигини, унинг ўзини гаплари ростдан ҳам бўлганини тан олган. Аммо, у бу нусҳалар чет элларнинг махсус хизматлари ёки президент Боқиев тарафдорлари тарафидан яширинча қилинганини иддао қилган ва ўзининг ўша суҳбатлар давомида айтган гапларини бошқачароқ шарҳлашга интилган.
Масалан, унга Вақтли ҳукумат раҳбарининг бошқа ўринбосари Азимбеком Бекназаров телефон қилиб, Давлат божхона раҳбарини тайинлаш учун 400 минг доллар олганликда айблабди. Бу хусусда текширув ўтказиш кераклигини айтган Атамбаев “Мен айбдор бўлсам қамоқхонада ўтиришим керак, акс ҳолда бошқа одам (Азимбек Бекназаровни назарда тутмоқда – “Ҳаракат”) ўтирсин”, дебди.
Ўзи каби Вақтли ҳукумат раисининг ўринбосарлари бўлган Азимбек Бекназаров ва Темир Сариевнинг мамлакат жанубидаги воқеаларни сокинлаштириш учун 1 млн доллар ишлатилди баҳонаси билан шунча пулни “ювиб” ташлаш ҳақида гаплашганларини ҳам шарҳлаган Олмосбек Атамбоев уларни қоралашга тушган ва “Роза Отунбоевага ўғрилар билан ишлашни истамайман” деб айтганини эълон қилган.
У мамлакатнинг Бош прокурорини ўзининг ҳамкасби Азимбеком Бекназаровнинг югурдаги эканликда айблаган.
Вақтли ҳукумат Россия томонидан ҳокимиятга олиб келингани сабабли, тахмин қилиш мумкинки, Атамбаев Интернетда эълон қилинган аудио-нусҳалар Ғарб давлатларининг махсус хизматлари тарафидан қилинганига имо қилмоқда. Бундан бир неча кун аввал АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси қадндайдир аудио-нусҳаларга алоқаси йўқлигини билдирувчи расмий баёнот эълон қилгани ҳам маълум.
Хуллас, Қирғизистондаги жараёнлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозир ҳукуматга келганлар - аввалгиларидан ҳеч фарқи йўқ ва демократиядан узоқ бўлган одамлардир. Тўғрироғи, оддий порахўрлардир. Минг афсуски, Қирғизистоннинг бугунги аҳволи шу. Қирғиз жамиятининг аҳволи шу.
Шундай ҳолда демократия йўлидан кетишнинг бирдан-бир йўли - “Бирлик” Партиясининг 15 апрелда эълон қилинган баёнотидаги таклифларни қабул қилишдир, дарвоқе, бунга ҳали ҳам кеч эмас. Дунёнинг ҳеч бир давлати, Марказий Осиёдаги ҳеч бир сиёсий партия “Бирлик” каби реал таклифлар билан чиқмагани - “Бирлик” Партияси лидерларининг қанчалик етук сиёсатчилар эканлигини яна бир марта исботламоқда.