22 May 2010
16:27 -
Буюкбританиядаги янги ҳукуматнинг икки вазири Афғонистонга келди
Бор-йўғи бир неча кун аввал тузилган коалицион ҳукуматининг Ташқи ишлар вазири Вилям Ҳаг, Мудофаа вазири Лиам Фокс ва Халқаро алоқаларни ривожлантириш департаменти котиби Эндрю Митчеллнинг Афғонистонга келиши - Буюкюритания террорга қарши урушга эътиборини камайтирмоқчи эмас, аксинча, эътиборини яна ҳам орттирмоқчи эканлигини кўрсатади.
Янги ҳукуматнинг ҳайъати Афғонистон президенти Ҳамид Карзай, бу ердаги инглиз қўшинлари ва Буюкбританиянинг ёрдами билан амалга оширилаётган лойиҳалар устида ишлаётганлар билан учрашиши режалаштирилган.
Маълумки, Буюкбританиянинг Афғонистондаги қўшинлари - сони бўйича - АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. 2001 йилдан бери бу ерда 285 инглиз ҳарбийси ҳалок бўлди. Буюкбритания, Ироқда бўлгани каби, Афғонистонда ҳам террорга қарши урушда АҚШнинг энг ишончли ҳамкоридир.