22 May 2010
15:56 -
АҚШ фуқароси миссионерлик фаолияти учун ўзбекистондан чиқариб юборилди
Русларнинг Regnum агентлиги бир гуруҳ кореяликнинг миссонерлик фаолияти учун Ўзбекистондан чиқариб юборилганини билдирганди. Русларнинг бошқа бир агентлиги – “Новости”нинг хабарига кўра, айнан шундай фаолияти учун бир америкалик ҳам Ўзбекистондан чиқариб юборилган.
Маълум бўлишича, исми очиқланмаган америкалик Тошкентда антиквариат олиб-сотиш билан шуғулланадиган ширкатда маслаҳатчи бўлиб ишлар ва айни замонда Ўзбекистон Олий ва ўрта таълим вазирлиги ташкил қилган курсларнинг бирида ўзбек тилини ўрганар экан.
У ўзбек тилини яхши ўрганиб олгандан кейин, ўз уйида ўзбек студентлари учун баптисликни тарғибот этувчи дарслар ташкил этибди. Ўзбекистоннинг тегишли органлари бундан хабардор бўлиб қолгач, у америкалик маъмурий жавобгарликка тортилиб, сўнгра мамлакатдан чиқариб юборилибди.
Бу каби воқеалар Ўзбекистонда хабар қилинмайди, аммо рус агентликларига керакли маълумот сиздирилади.