18 May 2010
20:33 - Афғонистон ва Покистонда терактларда асосан оддий одамлар ҳалок бўлди
Бугун Афғонистоннинг пойтахти Қобулда ва Покистоннинг Афғонистон тарафида икки ўлимчи-террорист бомбалар билан тўлатилган автомобилларини портлатиши натижасида катта талафотлар бўлди.

Афғонистонда 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, уларнинг ичида НАТОнинг 8 аскари бор, қолганлар - тасодифан шу ердан ўтаётган оддий афғонлар.

Покистонда 11 киши ҳалок бўлган, улардан 3 киши полиция ходими, қолганлар оддий мусулмонлар.

Портлашларни Толибон ва Ал-Қоида жангарилари уюштирганига ҳеч ким шубҳа қилмайди.