18 May 2010
07:23 -
Тожикистон юкларини ўтказиш масаласида Ислом Карим ҳам йиғи-сиғига ўтди, бу ниманинг белгиси?
Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги тарқатган расмий баёнот каби хабар – президент Ислом Каримнинг Тожикистон олдида ўзини оқлаш учун қилаётган йиғи-сиғисининг кўрсатгичидир.
Бу йиғи-сиғили баёнотнинг маъноси шундай.
Ўзбекистон Тожикистоннинг юкларини Қўрғонтепа вилояти йўналишида ўз вақтида чегарадан ўтказолмаётганининг объектив сабаблари бор.
Биринчидан, Ўзбекистон айниқса Афғонистонга юкларни биринчи навбатда ўтказаётгани учун баъзи муаммолар чиқмоқда. Тожикистоннинг бу хусусдаги норозилиги асоссиз.
Иккинчидан, бечора “Ўзбекистон Темир Йўллари” ширкатининг Термиз-Амузанг йўналишидаги темир йўлларни вақтида ремонт қилиш учун маблағи йўқ. Шу сабабли Термиздан ўтиши керак бўлган юклар ҳам Қўрғонтепа йўналишидан ўтказилмоқда.
Учинчидан, шу сабабли, бечора Ўзбекистоннинг ўзи иқтисодий зарар кўрмоқда. Темир йўл вагонларининг туриб қолиши туфайли Ўзбекистон йилига кўраётган зарар 3,5 млн доллардир.
Тўртинчидан, Ўзбекистон тарафи манфаатдор томонларни шу йўналишда юк ташишни тўхтатиб туришни эълон қилишга чақирди, аммо бунга ҳеч ким қулоқ солмади.
Бешинчидан, Ўзбекистон Тожикистоннинг 600 вагон юкини Душанбе йўналишидан ўтказиб юбориш учун белини боғлаб ҳаракат қилмоқда.
Ва ниҳоят алоҳида айтиш керакки, баёнотнинг охирида “Икки қўллаб қуллиқ қилиб, Сизнинг Ислом Карим” деган сўзлар йўқ. Мантиқан бўлиши керак эди.