15 May 2010
23:13 -
Тошкентда навбатдаги масхарабозлик, энди фoнд бoзoрида
Авваламбор шуни айтиш лозимки, “Ҳаракат” сайтининг асосий мақсади Ўзбекистон ҳукумати тарафидан қилинаётган ҳар бир ишни қоралаш, уларнинг устидан кулиш, ўтказилаётган тадбирларга “масхарабозлик” каби тамғалар босиб, ўзимизни хурсанд қилиш эмас. Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакатимзда давлатчиликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг дунёдаги ролини орттириш, молиявий-иқтисодий соҳани ривожлантириш, халқни фаровонликка олиб чиқиш йўлидаги ҳар қандай қадамини олқишлашга тайёрмиз.
Мақсадимиз фақатгина ҳукуматнинг оёғидан чалиш эмаслигини ЕИнинг Ўзбекистонга қарши киритган санкцияларини бекор қилиш, Ўзбекистонни дунёдан изоляция қилиш эмас, уни дунёга интеграция қилиш тарафдори эканлигимизни очиқча кўрсатишимиз билан исботлаганмиз. Қолаверса, бизнинг сайтимизда янграган чақириқлар, хусусан “Бирлик” Партиясининг таклифларига қулоқ солган Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга нисбатан муносабатларини юмшатганини кўзи кўр одам ҳам кўриб турибди.
Аммо, Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакатимзда давлатчиликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг дунёдаги ролини орттириш, молиявий-иқтисодий соҳани ривожлантириш, халқни фаровонликка олиб чиқиш йўлида кўзга кўринарли иш қилаётгани сезилмаяпти. Айниқса, Қозоғистон ва унинг президенти Нурсултон Назарбой қилаётган ишлар билан солиштирганда, Ўзбекистон ҳеч нарса қилмаётгани кўриниб қолмоқда.
Бугун ЎзА агентлиги Рeспубликa биржa мaркaзидa қиммaтли қoғoзлaр бoзoрини янaдa ривoжлaнтиришнинг истиқбoлли йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн сeминaр бўлиб ўтганини хабар қилди. Мамлакатимзда Фондлар бозори феълан йўқлигини ҳисобга олсак, Тошкентдаги семинар бундай бозор яратиш йўлидага олқишга сазовор табдир бўлиши керак эди.
Лекин, хабарга қараганда, семинарда Ўзбекистонда фондлар бозори ачинарли аҳволда эканлигига имо-ишора ҳам олинмаган. Демак, бу йўналишда ҳеч қандай кескин ўзгаришлар бўлмайди, семинар эса, навбатдаги масхарабозлик сифатидагина тарихда қолади.
Нима учун Ўзбекистонда фондлар бозори феълан йўқ демоқдамиз. Маълумки, фондлар бозори банк-молиявий системанинг бир парчаси. Бизда замонавий банк-молиявий система борми? Йўқ. Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган Осиё Тараққиёт Банкининг йиғилишида президент Ислом Карим ва баъзибир чет эллик лаганбардорлар ҳатто Ўзбекистон бу соҳада ҳаммага ўрнак бўлиши кераклигини ҳам гапирдилар. Фактлар эса, бошқача манзарани кўрсатмоқда.
Яқинда бизнинг сайтимизда ҳам хабар қилинганидек, Ўзбекистондаги банкларнинг умумий устав капитали 9 миллиард доллар атрофида экан. Яхшими, ёмонми? Ўзбекистон матбуоти, Ўзбекистонлик мутахассислар фақат ҳамма нарсани мақташади.
Фақат бизнинг сайтимиз бу рақамни анализ қилишга ҳаракат қилди. Анализнинг биринчи қадами – аҳволимизни бошқалар билан солиштиришдир. Табиий, молиявий-банк системамизни ривожланган мамлакатлар билан солиштирсак, манзара аянчли бўлишини ҳамма тушунади. Шу сабабли, аҳқолимизни қўшни Қозоғистон билан солиштирдик.
Маълум бўлишича, Қозоғистондаги банкларнинг умумий устав капитали 80 миллиард доллар атрофида экан. Қозоғистон аҳолиси биздан 1,5 баробар кам эканлигини ҳисобга олсак, шу рақам ҳам кўрсатиб турибдик, биз банкчиликда Қозоғистондан 15 баробар (!!!) орқадамиз. Қозоғистон ҳам бу соҳада дунёнинг биринчи қаторларида эмаслигини ҳисобга олиб, банкчилик соҳасидаги аҳволимизни кўраверинг.
Ислом дини, аслида, саводсиз Ислом уламолари, банкчиликни ҳаром деб эълон қилганлари сабабли ҳам, Ислом дунёси юз йиллардан бери ривожланмасдан, ҳаммадан орқада қолиб кетди. Ваҳоланки, банкдаги фоизларнинг Қурон ҳаром деб эълон қилган рибо тушунчасига алоқаси йўқ.
Хўш, Ислом уламоларнинг саводсизлиги туфайли Ислом дунёсида ривожланиш тўхтатаган экан, бизнинг Ислом, яъни Ислом Карим, нима учун банкчилик йўлида тўсиқ бўлмоқда? Нима учун, масалан, тез ривожланиб келаётган Алп Жамол банки намойишкорона тор-мор этилди ва банкчилик йўлида янги психологик тўсиқ яратилди?
Жавоб битта – Ислом Карим, Ислом уламоларидан қолишмайдиган даражада саводсиз.
Мақсади мавжуд камчиликлардан қутилиш йўлида аҳволни анализ қилиш ва бу соҳада бурилиш йўлларини белгилаш эканлигини эълон қилмаган Тошкентдаги “қиммaтли қoғoзлaр бoзoрини янaдa ривoжлaнтиришнинг истиқбoлли йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн сeминaр” эса, навбатдаги масхарабозликдир.
Биз буни масхарабозлик деб айтмасак ҳам масхарабозлик.