12 May 2010
07:17 - Қирғизистон Ўзбекистонга қарзларини тўламоқда
Қирғиз оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, мамлакат муваққат ҳукумати Ўзбекистондан газ борасидаги қарзларини тўлашга бошлаган. Вақтли ҳукуматнинг энергетика вазири ўринбосари Осмонбек Ортиқбоевнинг таъкидлашича, қарз миқдори 1,8 миллион АҚШ долларини ташкил этарди. Қўшнилар қарз масаласида орани очди қилганидан сўнг Ўшга яна ўзбек гази етиб борди, дейилади хабарларда.

Унчалик катта бўлмаган мазкур қарзни ошиғич тўлашдан сиёсий мақсад ҳам кўзланган бўлса ажабмас. Вақтли ҳукуматнинг бу қадамларини олқишлаган хабарчилар “Қирғизгаз” ширкатининг собиқ раҳбари, эски ҳукумат вакилларидан бири Игорь Чудиновга нисбатан мансаб совуққонлиги билан жиноят иши қўзғатилганини таъкилаган. Яъни, Вақтли ҳукумат табиий газ борасидаги Ўзбекистон билан ўзаро муаммони ҳал қилиш орқали мамлакатнинг ўзбеклар яшовчи жнубий қисмидаги ўз мавқеини мустаҳкамламоқчи.