12 May 2010
06:05 -
Буюкбритания қироличаси Дэвид Кэмеронни Бош вазир этиб тайинлади

Маълумки, Буюбритания конституцион монархиядир, қиролича бу мамлактдаги рамзий раҳбари. Аслида, Дэвид Кэмероннинг Консерваторлар Партияси парламентда қўпчилик овозга эга бўлган коалиция тузишга эришди. Айнан шу сабабли, қиролича уни Бош вазир этиб тайинлади.
Сайловларни ютқазган Лейбористлар Партиясининг лидери, аввалги Бош вазир Гордон Браун партиядаги лавозимидан истеъфо этди ва сиёсатни бутунлай тарк этишини билдирди.