08 May 2010
03:17 - Мини-сенсация: Гулнора Карим СNN орқали америкаликларни Ўзбекистонга чақирмоқда
Бугун АҚШнинг энг кучли теле-ахборот воситаси СNNда берилган қисқа рекламада Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова америкаликларни Ўзбекистонга инвестиция қилишга чақирди.

Одатда бу каби рекламаларда, инвестиция қилишга чақирилаётган жойнинг афзалликлари бир неча оғиз сўз билан бўлса ҳам айтиб ўтилади. Бугунги рекламада бундай нарса йўқ эди. Демак, бу биринчи қадам, холос.

Нима бўлса ҳам, бу қадамни ночор аҳволда қолган, тўғрироғи, мамлакатимизни иқтисодий чўкиш остонасига олиб келган Ислом Каримнинг сўнгги фарёди сифатида қабул қилиш керак.

АҚШ билан ҳар қандай алоқа мамлакатимизга демократия шамолларини олиб келиши муқаррар бўлгани сабабли, ўзбек демократлари бу фарёдни олқишлайдилар.