08 May 2010
02:55 - Экзит-полларнинг кучи: Буюкбританиядаги сайловларда ростдан ҳам консерваторлар ғалаба қозонди
Эрталабки хабаримизда exit-polls натижаларига асосланиб, Буюкбританияда кеча ўтказилган парламент сайловларида консерваторлар 307, ҳозир ҳокимиятда бўлган лейбористлар 255, либерал-демократлар 59 ўрин эгаллаганларини билдиргандик.

Шу соатларда эълон қилинган расмий натижаларга кўра, парламентдаги жойларнинг асосий қисми шундай тақсимланган: консерваторовлар 306, лейбористлар 258, либерал-демократлар 57.


ББС хабар қилишича, консерваторовлар лидери Дэвид Кэмерон либерал-демократларга коалиция тузиш бўйича таклиф қилишга тайёрланаётганини билдирган. Жорийдаги Бош вазир, лейбористларниннг лидери Гордон Браун икки партиянинг коалиция тузиш музокараларини кузатмоқчи, агар улар келиша олишмаса, унинг ўзи либерал-демократларга коалиция таклифини бермоқчи.