07 May 2010
04:49 - Дунё улуғ лидер Ҳайдар Алиевнинг 87 йиллигини нишонламоқда
Ҳа, айнан шундай. Озарбайжон оммавий ахборот воситаларини ўқисангиз шундай таасурот қолади. Шу кунларда бутун дунё Улуғ лидер Ҳайдар Алиевнинг туғилган кунини ёки нишонлаш ёки нишонлашга тайёрланиш билан овора.

Масалан, Исроилнинг Хедера шаҳрида, бундан буён “Озорбайжоннинг Умуммилиий лидери Ҳайдар Алиев” деб аталадиган паркда, лидернинг хотираси учун яратиладиган комплекснинг пойдеворига тош қўйилибди. Тантали маросимда ҳатто Исроил парламенти - Кнессетнинг депутатлари ҳам иштирок этишибди. Ҳарҳолда, Озорбайжоннинг Тренд агентлиги айнан шундай бўлганини билдирмоқда.

Қизиқ, Ҳайдар Алиев Совет КГБсининг буюк намоёндаларидан бири. СССРнинг сўнгги даврида КГБдан азоб чекканлар ҳамма ерда бор, лекин энг кўпи яҳудийлар ичида, деб ҳисобланади. Шундай экан, яҳудийлар давлатида Ҳайдар Алиев номли парк очиш, унинг хотирасига бир нарсалар қуриш ғоясини ангаб етиш учун яҳудий бўлиш керак, шекилли.

Тўғри, Исроилнинг умумий ҳудудининг ўлчовларидан келиб чиқадиган бўлсак, бу парк тўртта дарахт ҳам сиғмайдиган жой эканлигига шубҳа йўқ. Аммо, шундай бўлса ҳам....