05 May 2010
15:21 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Биз киммиз ва қандай тузумда яшаяпмиз?!”
Турмуш ўртоғим ҚаюмОртиқовнинг ноҳақ “одам савдоси”да айбланганлиги етмаганидек унга “жосуслик”ни қўйиш мақсадида инсон зоти чидаб бўлмайдиган қийноқларга гирифтор этилганлиги ҳақида матбуотга жуда кўп ёритилди. Бу масалада давлатимизда мен мурожаат қилмаган бирорта ташкилот қолмади. Ҳаттоки БМТнинг тегишли структураларига шикоят ёзганимга ҳам икки ойча бўлиб қолди, аммо ҳалигача ҳеч ким эримнинг соғлиғи, унинг руҳий ҳолати билан қизиқиб ҳам кўрмади.
Яқинда эримни кўриш мақсадида Навоий шаҳридаги 64/29 ЖИЭМ га бордим. У ерда менга “Ортиқов Қаюм ички тартибни бузганлиги учун беш суткага изоляторда сақланаётганлиги...”ни айтишди. Табиийки, мен бунга ишонмадим. Чунки эримнинг ўзи тартибни ва тозаликни ёқтирадиган одам. Изолятордан чиққанидан кейин гаплашганимда у мендан ҳеч қаерга шикоят қилмаслигимни, ўзимга ва фарзандларимизга эҳтиёт бўлишим кераклигини илтимос қилди. Мен керакли ташкилотларга шикоят қилганлигим учун уни беш суткага жазолашибди. Эрим билан гаплашиб унга нисбатан руҳий босим ўтказилаётганни тушуниб етдим. Чунки у, яна бошқа моддаларни қўшиш учун қийнашадиган бўлса, ортиқ чидай олмасдан ўз жонига қасд қилиши мумкинлигини айтди. Улар эримни ўз жонига қасд қилиши учун ҳам руҳий босим ўтказишаётганлигига ишонаман.
Бутун ҳаёти давомида ҳеч кимга ёмонликни раво кўрмаган одамни бир йилда тирик мурдага айлантиришди. Соғлом фикрли, ҳалол одам учун бундан ортиқ таҳқирлаш ва хўрлаш бўлиши мумкинми?! Ҳаттоки ўз ҳақ-ҳуқуқимизни ҳимоя қилиш учун ҳам ҳеч қаерга мурожаат қила олмасак, унга биз киммиз ва қандай тузумда яшаяпмиз?! Ҳалол одамлардан жиноятчи ясаб, қилмаган жиноятини мажбурлаб бўйнига қўйишдан давлат ва жамият қандай манфаат кўришини сира тушуна олмадим. Салкам бир ярим йилдан бери ота меҳрига зор яшаётган тўрт нафар фарзандларимни бир умр шу изтироб билан яшашларини асло хоҳламайман.
Миллатдан, диндан ва ирқдан қатъий назар ҳали инсонийлик туйғусини йўқотмаган ҳар бир одамдан, инсон ҳуқуқлари, қадр-қиммати ва манфаатларини ҳимоя қила оладиган ҳар қандай ташкилотдан Қаюмнинг тақдирини ижобий ҳал қилишда ёрдам беришларини илтимос қиламан.
Моҳира Ортиқова
Чирчиқ шаҳри