05 May 2010
14:36 -
Харухико Курода: Банкнинг мажлиси битди, эшагим лойдан ўтди
Осиё Тараққиёт Банкининг 43-йиллик мажлиси кеча Тошкентда ўз ишини тамомлади. Унинг президенти Харухико Курода йиғилишнинг якунларига бағишланган матбуот конференциясида кутилмаган нарсаларни ҳам гапирди. У мажлис ўтиб бўлгунча, мезбонлар олдида лаганбардорчилик қилиб, Ўзбекистон Ислом Карим раҳнамолигида жаҳон молиявий-иқтисодий кризисини усталик билан айланиб ўтгани ҳақида лофлар сўзлади. Кеча эса, ишим битди, эшагим лойдан ўтди қабилида гапириб, Ўзбекистон оз бўлса ҳам, молиявий-иқтисодий кризиснинг зарбига учраганини айтиб қолди.
Яна бир неча кун ўтгач, бутунлай бошқа бир ерда яна гапириш керак бўлиб қолса, у “пул йўқ жойда инфляция бўлмагани каби, банк системаси бўлмаган Ўзбекистонда молиявий инқироз нима қилсин, аммо иқтисодий кризис бу мамлакатни чўктирмоқда, миллионлаб одамлари иш қидириб дунё кезишмоқда”, деб айтиши муқаррар.