04 May 2010
19:30 - Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича махсус вакили Қирғизистонда Вақтли ҳукумат билан танишмоқда
Бугун эрталаб Бишкекга келган АҚШ президенти Барак Обаманинг хавфсизлик масалалари бўйича махсус ёрдамчиси Майкл Макфол бугуноқ тушга яқин Вақтли ҳукумат раҳбари Роза Отинбоева билан учрашди. Умумий гаплардан иборат расмий хабарлардан америкалик меҳмоннинг бу ерга келиш мақсадини тушуниш қийин. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, америкаликлар Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати тамомийла русларнинг назорати остига ўтиб кетишини олиш учун, демократик принципларга кўз юмиб бўлса ҳам, янги ҳукумат билан алоқаларни сақлаб туришга ва уни ўзларига яқинлаштиришга уринмоқдалар. Расмий хабарларда билдирилишича, Майкл Макфол бу куннинг муаммоларини ечишда Қирғизистонга ёрдам беришга тайёр эканлигини айтган бўлса ҳам, АҚШ маъмуриятни Вақтли ҳукуматнинг мақомини қандай баҳолаши ва қандай ёрдам берилиши ҳақида ҳеч нарса демаган. Бугун эрталаб Бишкекга келган АҚШ президенти Барак Обаманинг хавфсизлик масалалари бўйича махсус ёрдамчиси Майкл Макфол бугуноқ тушга яқин Вақтли ҳукумат раҳбари Роза Отунбаева билан учрашди. Умумий гаплардан иборат расмий хабарлардан америкалик меҳмоннинг бу ерга келиш мақсадини тушуниш қийин.

Аммо, тахмин қилиш мумкинки, америкаликлар Қирғизистоннинг Вақтли ҳукумати тамомийла русларнинг назорати остига ўтиб кетишини олиш учун, демократик принципларга кўз юмиб бўлса ҳам, янги ҳукумат билан алоқаларни сақлаб туришга ва уни ўзларига яқинлаштиришга уринмоқдалар.

Расмий хабарларда билдирилишича, Майкл Макфол бу куннинг муаммоларини ечишда Қирғизистонга ёрдам беришга тайёр эканлигини айтган бўлса ҳам, АҚШ маъмуриятни Вақтли ҳукуматнинг мақомини қандай баҳолаши ва қандай ёрдам берилиши ҳақида ҳеч нарса демаган.