04 May 2010
16:54 -
Эркин матбуотниннг йиртқичлари кимлар? Ўзбекистонда – Ислом Карим.
Чегара билмас мухбирлар ташкилоти эртага нишонланадиган Матбуот эркинлиги халқаро куни олдидан жаҳоннинг матубот душманлари рўйхатини эълон қилди. Бу ташкилотининг сайтида эълон қилинган рўйхатниг номи - “Эркин матбуот йиртқичлари”. Йиртқичи бор мамлакатлар харитада қизилга бўялган. Аммо, рўйхатга киритилган 40 йиртқичнинг ҳаммаси ҳам давлат раҳбари эмас. Масалан, Италия, Испания ва Афғонистондан террористик ташкилотлар ёки бундай ташкилот раҳбарининг исми киритилган. Афғонистондан – Толибоннинг раҳбари Мулла Умар. Бир эмас, иккита йиртқичи бор ягона мамлакат Россия, йиртқичлар - Владимир Путин ва Рамзон Қодиров.
Расмдаги харитадан кўриниб тургандек, собиқ СССР мамлакатларининг ярмидан кўпроғи йиртқичлилар рўйхатига кирмаган. Булар – Болтиқ республикалари, Белорусия, Украина, Молдова, Гуржистон, Тожикистон ва Қирғизистон (расмни каттайтириш учун курсор билан босинг).
Рўйхатга киритилган ҳар бир йиртқичнинг қисқача таърифи ҳам бор. Ўзбекнинг йиртқичи – ҳаммага отнинг қашқасидек маълум бўлган Ислом Карим. Аммо, унга бағишланган кичкина лавҳа-матнда, энг камида, иккита хато борлиги диққатга сазовор (http://en.rsf.org/predator-islam-karimov,37269.html).
Биринчиси. Ислом Каримнинг “Мамлакатда тинчлик-осойишталикни сақлаб қолиш учун 100 кишининг бошини ёришга тайёрман” деган сўзлари 1999 йилда айтилган дейилади. Аслида, Ислом Карим бу сўзларини 1992 йил 2 июль куни телевидение орқали жонли эфирда кўрсатилган Ўзбекистон парламентининг очилишидаги нутқида бошқачароқ айтган: “Мамлакатда тинчлик-осойишталикни сақлаб қолиш учун яна 100 кишининг бошини ёришга тайёрман”. У уч кун аввал, яъни, 29 июнда Тошкент марказида ўз агентлари томонидан боши ёрилган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатни назарда тутиб гапирганини ўшанда ҳамма биларди.
Иккинчи хато – Ислом Каримга бағишланган қисқагина матнда “2005 йилдан бери Қозоғистонда чет эл ахборот воситалари фаолият олиб боролмайди” деган жумла бор. Яъни, “Ўзбекистон” ўрнига “Қозоғистон” сўзи ишлатилган.