02 May 2010
00:10 - Тошкент шаҳрида саккизинчи қаватдан қулаган аёл тирик қолди
Бугун пойтахтнинг Ҳамза тумани Проектная кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 8-қаватидан пастга тушиб кетган Инна Ким бахтли тасодиф туфайли омон қолди. Руҳий хаста бўлган бу аёл уй атрофидаги дарахт шохларига илиниб қолган ва, унинг бахтига, ерга урилиш зарби кучли бўлмаган. Натижада аёлнинг оёғи синди ва бошига бироз зарар етди.

Шифокорларнинг гапларига қараганда, унинг аҳволи оғир эмас. 2 соатча аввал юз берган бу воқеа бўйича Ҳамза тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилди.